Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш тизими юксак даражада

    Халқаро ҳамкорлик 7 октябр 2022 1991

    Жорий йил 5 октябрда Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси раиси Т.Нарбаеванинг мамлакатимизга амалий ташриф билан буюрган ЕХҲТнинг одам савдосига қарши курашиш бўйича махсус вакили В.Ричи бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасида йўлга қўйилган очиқ ва ишончли мулоқотни ҳамда ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама этилди.

    Т.Нарбаева мамлакатимизда охирги йилларда одам савдосига қарши курашишда тизимли ислоҳотлар амалга оширилганини, Миллий комиссия фаолиятида ушбу иллатга қарши курашиш борасида аниқ натижаларга эришилганини, соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича халқаро ҳамкор ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан кенг кўламли ишлар олиб борилганини таъкидлади.

    ЕХҲТ делегациясига Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари тизимини такомиллаштириш, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, муносиб меҳнат тамойилларини амалиётга татбиқ этиш, одам савдосига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

    В.Ричи Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш тизими юксак даражада эканлигини ва мамлакатда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланишини таъкидлади.

    В.Ричи Ўзбекистонда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш юзасидан амалга оширилган ислоҳотларга юксак баҳо бериб, Ўзбекистон томонининг парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтлари амалий ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги тўғрисидаги ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Ўз ўрнида ЕХҲТ доирасидаги давлатларнинг одам савдосига қарши курашишга мутасадди давлат ва нодавлат ташкилотлари, парламент ва ҳукумат вакилларига Ўзбекистоннинг мазкур амалий таклифини баён этиши ва мазкур ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ЕХҲТ томонидан барча зарурий кўмак кўрсатилиши билдирилди.

    Учрашув якунида томонлар одам савдосига қарши курашиш борасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид қатор масалалар юзасидан фикр алмашди ва келишиб олди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates