Ҳинд нашри: "Янги Конституцияда қонунчиликдаги ноаниқликлар фуқаронинг фойдасига талқин қилиниши баён этилган"

    Ҳиндистоннинг “Public News” газетасида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Темур Аҳмедовнинг “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлини танлади” сарлавҳали мақоласи ҳинд тилида чоп этилди.

    Жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муносабати билан эълон қилинган мазкур мақолада муаллиф “Янги Асосий қонун “давлат — жамият — инсон” тамойилини “инсон — жамият — давлат” тамойилига ўзгартиришга ундайди, яъни инсон манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўймоқда”, деб таъкидлаган.

    Янгиланаётган Конституция лойиҳасига кўра, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз экани, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўла олмаслиги, шу билан бирга, фуқаронинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги ноаниқликлар фуқаронинг фойдасига талқин қилиниши баён этилган.

    “2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳамда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий стратегияси қабул қилинган. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига татбиқ этиш механизмларини такомиллаштириш устувор вазифа сифатида белгиланган”, деб ёзади муаллиф.

    Материалда мазкур йўналишдаги изчил ислоҳотлар туфайли Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масалалари нафақат давлат, балки бутун жамият назорати остида эканини қайд этган. Фуқаролик жамияти институтлари амалдаги қонунчилик доирасида уни такомиллаштиришда, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳуқуқларининг жамоатчилик мониторингини олиб боришда, ахборот-маърифий фаолиятда, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича даврий миллий ва муқобил маърузалар тайёрлашда фаол иштирок этаётганига эътибор қаратилган.

    Муаллиф Ўзбекистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётгани ҳақида аниқ мисоллар асосида фикр юритган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates