Британиялик тадбиркор Майк Линч ва унинг 18 ёшли қизи кучли бўрон туфайли Сицилия қирғоқлари яқинида ҳашаматли яхта чўкиб кетганидан сўнг бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Бўрон тўсатдан яхтага урилган ва у тезда сув остида ғойиб бўлган. 15 киши, жумладан, Линчнинг рафиқаси, яхта эгаси Анжела Бакарес ва бир ёшли қизча қутқарилди. Бироқ олти киши, жумладан Линч ва унинг қизи бедарак йўқолган. Яхтанинг ошпази ҳалок бўлди.
Италия қирғоқ қўриқлаш хизмати ҳалокат сабабларини ўрганмоқда ва 49 метр чуқурликка чўкиб кетган кемани текширмоқда. Гувоҳларнинг таъкидлашича, бўрон кутилмаганда кучайган.
Майк Линч технология соҳасидаги ютуқлари билан танилган. У Autonomy компаниясига асос солган ва уни 2011 йилда Hewlett-Packard компаниясига 11 миллиард долларга сотган. Бироқ, келишув узоқ давом этган суд жараёнларига олиб келди ва 2024 йилнинг июнига келиб Сан-Францискодаги жиноий суд жараёнида Линч оқланди.
Ҳодиса сабабларини текшириш, шунингдек, яхтанинг бедарак йўқолган йўловчиларини қидириш давом этмоқда.
Қайд этилишича, кема бортида Британия ва Франция фуқаролигига эга икки киши, Ирландия, Янги Зеландия, Шри-Ланка, Буюк Британия фуқаролари бўлган. Соҳил хавфсизлик хизмати 15 кишини, жумладан бир болани қутқарди, деб хабар беради korrespondent.net.