Маҳалла фуқаролар йиғини ўринбосарларининг ойлик маошлари қайтариб берилди

    Ўрта Чирчиқ туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси биринчи бандига асосан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини ўринбосарлари ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган фуқаролар штат бирликлари қисқариши туфайли ишдан бўшатилганлиги бўйича мурожаатлар иш юритувига қабул қилинган.

    Туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими томонидан ходимларнинг 1 ойлик ишдан бўшатиш нафақаси (иш қидирувчи сифатида рўйхатда ўтганлиги сабабли) ҳамда ишсизлик давридаги иккинчи ва учинчи ойлик учун пуллик компенсация пуллари шу кунгача тўлаб берилмай келаётганлиги аниқланди.

    Меҳнат кодексининг 67-моддасида меҳнат шартномаси алоҳида асосларга (89-модданинг тўртинчи қисми, 100-модда иккинчи қисмининг 1,2 ва 6-бандлари, 106-модданинг 2-банди) кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар назарда тутилган.

    Агар ходим юқоридаги асослардан бири билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан 3 ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади. Яъни ходимга 2 ойлик пуллик компенсациядан ташқари 3-ой учун агар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, бир ойлик компенсация пулидан ташқари иккинчи ва учинчи ойлар учун ҳам ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда тўлаб берилиши керак.

    Туман адлия бўлими Инсон ҳуқулари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмасининг ташаббуси билан фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатлари тикланиб, йигирма миллион сўмдан зиёд ойлик маошлари қайтариб берилиши таъминланди.

    Шоҳрухмирзо Қўзиев,

    Ўрта Чирчиқ туман адлия

    бўлими етакчи маслаҳатчиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates