Миср ва Ўзбекистон музейлари алломаларимиз меросини ҳамкорликда ўрганади

    Мамлакатимимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Миср музейлари раҳбарлари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

    Унда Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейи, Амалий санъат ва ҳунармандлик тарихи давлат музейи, Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси, Бухоро давлат музей-қўриқхонаси ва И.В.Сависский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи, Миср цивилизацияси миллий музейи, Миср музейи раҳбарлари ҳамда Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлигининг масъул ходимлари иштирок этдилар.

    Тадбир аввалида Миср вакиллари Ўзбекистон бой маданий мерос ва қадимий тарихга эга эканлиги, заминимиздан Ислом тамаддунига бебаҳо ҳисса қўшган ва дунё халқлари томонидан ҳақли равишда эътироф қозонган жуда кўплаб аллома ва мутафаккирларнинг етишиб чиққанини таъкидлашди.

    Миср ва Ўзбекистонни қадимдан тарихий алоқалар боғлаб туриши, урф-одат ва анъаналарнинг ўзаро яқинлиги инобатга олингани ҳолда мамлакатимизда фаолият юритаётган музейлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдорлик билдирилди.

    Хусусан, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, икки мамлакатда қўшма кўргазмалар ташкил этиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

    Тадбир якунида икки давлат музейлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳар икки мамлакатдаги музей мутахассисларининг сафарларини ташкил этиш ва ҳамкорлик алоқаларини яна бир бор муҳокама этиш мақсадида навбатдаги видеомулоқотни ўтказишга келишиб олинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates