Нурафшонда қурилаётган ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қандай кўринишда бўлади?

    Урбанизация 6 ноябр 2021 2239

    Тошкент вилоятининг маъмурий маркази саналмиш Нурафшон шаҳрининг замонавий тус олиши учун бугун у ерда қурилиш ишлари жадал суратда давом этяпти.

    «Нурафшон Бизнес Сити» ҳудудида Зангиота туманида яшаган, Иккинчи жахон урушида беш ўғлидан жудо бўлган она, садоқат ва матонат тимсоли — Зулфия Зокирова ёдгорлик мажмуаси боғини қуриладиган бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг фармойиши қабул қилинди.

    Мазкур ҳужжатга мувофиқ эълон қилинган тендерда ғолиб бўлган қурилиш корхонаси томонидан айни пайтда лойиҳалаштириш ишлари олиб бориляпти.

    Парк, ўйин ва пикник майдонлари, амфитеатр, терассали ва ёпиқ турдаги кафелар, фавворалар, ташриф буюрувчилар учун қулай ўриндиқлар ва яшил ҳудудлар, пиёдалар ва велосипедчилар учун қулай йўлаклар, болалар майдончаларидан иборат ушбу йирик мажмуа 2.97 гектар майдонда бунёд этилади.

    Мазкур лойиҳа учун вилоят маҳаллий бюджетининг жорий йил III чорак якуни шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 28,4 миллиард сўм ажратилди.
    «Nurafshon Business City» ҳудудида Элбек номидаги Тошкент вилояти кутубхонаси қурилиши учун эса 6 миллиард сўм маблағ ажратилган.
    Маблағ ёрдамида 1,1 гектар ер майдонида замонавий 3 қаватли кутубхона қурилиши режалаштирилган бўлиб, иншоот функционал зоналар ва компьютер ускуналари билан жиҳозланади. Интернет, ахборот ресурслари ва миллий электрон кутубхонадан фойдаланиш имконияти яратилади.

    Бундан ташқари, индивидуал ишлаш ва дам олиш учун коворкинг зоналари, тадбирлар ўтказиш, ижод билан шуғулланиш ҳамда қизиқарли интеллектуал ўйинлар ўтказиш учун махсус хоналар ажратилади, деб хабар беради Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates