ОАВ: Чўкиб кетган Bayesian яхтасида охирги йўловчининг жасади топилди

    Ҳалокатга учраган Bayesian яхтасида охирги йўловчининг жасади топилди. Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

    Агентлик маълумотларига кўра, жасад британиялик тадбиркор Майк Линчнинг қизига тегишли бўлиб, у ҳам ҳодиса оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

    Бортида 22 киши (12 меҳмон ва 10 экипаж) бўлган Буюк Британия байроғи остидаги Bayesian елканли кемаси 19 август куни эрталаб Палермо яқинида чўкиб кетди. Тахминларга кўра, ҳодиса бўрон туфайли содир бўлган. Соҳил қўриқлаш хизмати 15 нафар йўловчини, жумладан, шифохонага етказилган бир ёшли болани қутқаришга муваффақ бўлди. Кема 49 метр чуқурликка, қирғоқдан тахминан 800 метр масофада чўкиб кетган, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates