ОИИБ Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси лойиҳаларини инвестициялайди

    Инвестициялар 11 март 2023 1246

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовнинг Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) инвестиция операциялари бўйича вице-президенти Константин Лимитовский билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инфратузилма лойиҳаларини инвестициялаш бўйича ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини муҳокама қилдилар. Улар орасида ерларни ўзлаштириш, электр энергетикаси, қуёш энергияси, агрологистика ва бошқа йўналишлар ўрин олган, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    — Осиё инфратузилма инвестициялари банки Ўзбекистонда кўплаб лойиҳаларни амалга оширяпти. Биз ҳозир амалга ошираётган лойиҳалар асосан, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси эса, алоҳида эътибор талаб қиладиган йўналишдир, – дея таъкидлади Азиз Воитов.

    Ҳозирги вақтда республикамиз билан ҳамкорлик йўналишлари асосан Ўзбекистоннинг инклюзив ва барқарор бозор иқтисодиётига ўтишига қаратилган учта стратегик мақсадга қаратилган:

    - хусусий тармоқда инклюзив бандликни ошириш;

    - инфратузилма инвестицияларини амалга ошириш орқали фаровонликни юксалтириш ва алоқаларни яхшилаш;

    - энергетика соҳасига сармоя киритиш орқали фаровонлик ва барқарор ривожланишни ошириш.

    Бироқ, Константин Лимитовский айтганидек, ОИИБ лойиҳалари портфелида қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси билан боғлиқ бўлганлари ҳам мавжуд.

    — Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро вилояти ва Хоразмда маҳаллий аҳамиятга молик бўлган сув ва йўллар бўйича йирик дастурларни амалга оширяпмиз. Шунингдек, биз агрологистика марказларини молиялаштириш бўйича тажрибага эгамиз. Шунинг учун биз қишлоқ хўжалиги соҳасига яқинлашдик»,— деди Константин Лимитовский учрашувда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates