Олма-ота вилояти акимати делегацияси Тошкентга келди

    Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Олма-ота вилояти акими ўринбосари Нуржан Кудайберганов бошчилигидаги акимат мутасаддилари билан учрашди.

    Бахтиёр Раҳмонов пойтахтда шаҳарсозликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Шунингдек, бошқарув сервис компаниялари иши, чиқинди йиғиш пунктлари, “Махсустранс” ва шу йўналишдаги хусусий компаниялар фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди.

    Нуржан Кудайберганов Тошкент шаҳридаги ўзгариш ва янгиланишлар, пойтахт жадал суръатларда ўсиб бораётганлигини, Янги Тошкент қурилиши бошланганлигини эътироф этиб, Олма-ота вилоятида янги шаҳар маркази қурилиши режалаштирилганлигини ва бу борадаги лойиҳа ва ишларни ташкил этишда Тошкент шаҳри тажрибаси билан ўртоқлашиш муҳим эканлигини қайд этди.

    Бахтиёр Раҳмонов Янги Тошкент лойиҳаси хусусида тўхталар экан, у ерда маъмурий бинолар қатори, турар жойлар, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектлари, IT марказлар, умуман, замонавий шаҳар маркази талабига мос барча иншоотлар барпо этилишини айтиб ўтди. Лойиҳа ва ҳозирда шаҳар инфратузилмасини яхшилаш юзасидан меҳмонларни қизиқтирган саволларга жавоб берди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Нуржан Кудайберганов Тошкент ва Олма-ота ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзолаш ҳамда биродарлик алоқаларини йўлга қўйишни таклиф этди.

    Томонлар амалий мулоқотлар давом этишини билдиришди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates