Олтиариқда узумзор барпо этилиб, 4 000 оилага 25 сотихдан бўлиб берилади

    Агросектор 1 феврал 2022 2452

    Фарғона вилояти Олтиариқда ўзлаштирилаётган 1 000 гектар адирликда узумзор барпо этилиб, 4 000 оилага 25 сотихдан бўлиб берилади.

    Туманнинг Катпут ММТП ҳудудидаги адирликларда 1 000 гектар ер майдонини янги ўзлаштириб фойдаланишга киритиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.

    Бу ерда 1 000 гектар майдонни ўзлаштириш ҳамда бетон устунлар ўрнатиш ишлари кетяпти. Параллель равишда тик қудуқ бурғулаш ишлари олиб бориляпти, дастлабки қудуқдан сув чиқарилди. Ўзлаштириладиган майдон 25 сотихдан 4 000 оилага 25 миллион сўмлик 7 йиллик имтиёзли кредит асосида бўлиб берилади, бунда ҳар бир деҳқон хўжалигига бетон шпалер устунлар ўрнатилиб, ток кўчатлари экилган ҳамда томчилаб суғориш тизими ўрнатилган ҳолда тақдим этилади. Узумзорлар бириктириб бериладиган фуқаролар рўйхатини шакллантиришда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари хулосалари олиниб, мактаб битирувчилари, «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилалар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга асосий эътибор қаратилади.

    Туман мутасаддилари билан мулоқот қилган вилоят раҳбари, янги ўзлаштирилаётган ерлар учун сув таъминотини етарли йўлга қўйиш учун тик суғориш қудуқларини қазиш, сув ҳовузлари барпо этиш, насослар ўрнатиш, қуёш энергияси панеллари ўрнатиш ҳамда захира электр тармоғи тортиш билан боғлиқ барча харажатлар вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилишини маълум қилди.

    Адирликни ўзлаштириш, токзорларни барпо этиш ҳамда фуқаролар рўйхатини шакллантириб, участкаларни бўлиб бериш бўйича барча ишлар икки ой ичида якунланиши белгилаб қўйилди, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates