Осиё тараққиёт банки аграр соҳани ривожлантиришда ишончли ҳамкор

    Инвестициялар 12 апрел 2023 2175

    Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти, Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалиги бўлими директори Ясмин Сиддиқи билан учрашув ўтказди.

    Унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тизимида вазирлик томонидан соҳани модернизация қилиш, фермерларга хизмат кўрсатишнинг янги тизимини йўлга қўйиш, бутун озиқ-овқат занжирида иштирок этувчиларнинг имкониятларини ошириш ва ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, 2023 йилдан бошлаб, Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан чорвачилик, ипакчилик, балиқчилик, ўсимликлар ҳимояси, ветеринария каби соҳаларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ягона давлат сиёсатини юритувчи давлат ташкилотига айлантирилгани таъкидлаб ўтилди.

    Мулоқот давомида Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторининг узоқ йиллик ва ишончли ҳамкори сифатида қайд этилиб, ҳозирги кунда Осиё тараққиёт банкининг вазирлик билан амалга ошираётган 3 та лойиҳасининг умумий қиймати 347 миллион долларни ташкил этиши ва бугунги кунга қадар, ушбу лойиҳа доирасида ижобий натижаларга эришилганлиги эътироф этилди.

    Музокараларда, шунингдек, келгусида вазирлик ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида умумий қиймати 130 миллион долларлик 2 та янги лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.

    Учрашув якунида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини янада ривожлантириш ва озиқ-овқат тизимининг барқарорлигига эришиш учун ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates