Ўзбекистон -Миср: парламентлараро ҳамкорлик янги босқичда ривожланади

    2024 йил 30 майда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Миср Араб Республикаси Парламенти Сенати Раиси Абдулваҳоб Абдулрозиқ билан музокара ўтказди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, туризм ва парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    2023 йил якунларига кўра, мамлакатларнинг ўзаро савдо айланмаси ҳажми ўтган йилга нисбатан 50 фоизга ўсгани алоҳида қайд этилди. Бу борадаги имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани, икки давлат ишбилармонлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда мавжуд салоҳиятни тўлиқ ишга солиш орқали кўрсаткичларни ошириш бўйича якдил фикр билдирилди.

    Томонлар умумий дин, анъана ва урф-одатларнинг ўхшашлигидан келиб чиқиб, фан, таълим, санъат ҳамда диний маърифат йўналишларида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини таъкидладилар.

    Мулоқот давомида парламентлараро алоқалар, хусусан, икки давлат Сенатлари ҳамкорлигининг амалий жиҳатларига эътибор қаратилди. Парламентларнинг юқори палаталари қўмиталари ва девонлари ўртасида доимий мулоқот ва тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

    Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари ўртасида эришилган олий даражадаги келишувларнинг ижроси устидан тизимли парламент назоратини ўрнатишга келишиб олинди.

    Миср ва Ўзбекистон Сенатларида дўстлик гуруҳларини ташкил этиш, халқ вакиллик институтининг муҳим бўғини бўлган ҳудудий вакиллик органлари орасида ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилди.

    Музокаралардан сўнг ҳамкорликни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Миср Араб Республикаси Сенати ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

    Миср Араб Республикаси Парламенти Сенати Раиси Абдулваҳоб Абдулрозиқ Олий Мажлис Сенатининг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates