Ўзбекистон чармсаноатида Италиянинг MADE 4.0 тажрибаси қўлланилади

    Саноат 22 сентябр 2023 1326

    “Ўзчармсаноат” уюшмасининг мамлакатимиз чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналардан иборат делегацияси Италияга ташрифи чоғида мазкур мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган MADE 4.0 саноат салоҳияти маркази фаолияти билан танишди.

    Қайд этиш керак, MADE Италия саноатида рақамли корхоналарни барпо этиш, саноат учун малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш билан шуғулланади. MADE — корхоналарнинг рақамли технологияларига ўтишида техник маслаҳатчи вазифасини ҳам ўтайди. “Ақлли заводлар”ни барпо этишда лаборатория саналади. 2 500 квадрат/метр майдондаги 90 дан ортиқ ўқув ҳамда коворкинг марказлари корхона талабларидан келиб чиқиб, индивидуал “ақлли завод”ни барпо этишга кўмаклашади.

    Ташриф чоғида “Ўзчармсаноат” уюшмаси делегациясига саноат корхоналарига кўрсатиладиган хизматлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, саноат корхоналарини лойиҳалаш, молиялаштириш, кадрларни ўқитиш, илм-фан ютуқларини заводда жорий этиш бўйича амалий ишлар тақдимоти ўтказилди.

    Уюшма раиси мулоқотда марказ раҳбарияти билан MADE 4.0 тажрибасини Ўзбекистон корхоналарида қўллаш бўйича музокара ўтказди. Учрашувда энг аввало марказнинг таълим йўналишидан фойдаланиб, мутахассисларни қайта тайёрлаш бўйича ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди.

    Бундан ташқари логистика соҳасида ҳам MADE ва билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бойича келишувларга эришилди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates