Асосий эътибор Комиссия олдида турган устувор вазифалар ва олий даражадаги икки томонлама келишувларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини биргаликда амалга ошириш механизмларига қаратилди.
Савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма сармоявий лойиҳаларни парламент томонидан қўллаб-қувватлаш ва Оролбўйи муаммоларини ҳал этиш масалаларини муҳокама қилиш учун Комиссиянинг мунтазам йиғилишларини ўтказиш зарурлиги қайд этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Учрашув якунлари бўйича 2025–2026 йилларга мўлжалланган янги «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича келишувга эришилди. Унинг муҳокамаси Парламентлараро ҳамкорлик бўйича комиссиянинг навбатдаги мажлисида режалаштирилган.