Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

    Ҳукумат 30 август 2021 3678

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Тожикистон етакчиси давлатимиз раҳбари ва биродар Ўзбекистон халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.

    Президентлар жорий йил 10-11 июнь кунлари Тожикистонга олий даражали ташри якунлари бўйича қабул қилинган келишув ва битимларнинг амалга оширилишини кўриб чиқдилар.

    Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасидаги қўшма кооперация лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш муҳим экани таъкидланди.

    Президентлар Афғонистонда ҳарбий-сиёсий кескинлик кучайиши билан боғлиқ минтақавий масалаларга алоҳида тўхталдилар. Ўзаро мувофиқлашувни кучайтириш ва яқин идоралараро алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

    Бундан ташқари, етакчилар жорий йилнинг сентябрь ойида Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates