Ўзбекистон ва Тожикистон етакчиларига талаба-ёшлар томонидан яратилган ишланмалар кўрсатилди

    Фан 22 апрел 2024 50

    Ҳозирда тожикистонлик ҳамкорлар билан бир қатор ишланма ва қурилмалар бўйича 447 минг АҚШ долларли шартнома тузиш ишлари келишилаётгани айтилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи доирасида – 19–20 апрель кунлари икки давлат етакчилари биргаликда Душанбе шаҳридаги Экспо марказида ташкил этилган «Made in Uzbekistan» кўргазмасига ташриф буюриб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишдилар.

    Тадбирда илм-фан, инновациялар соҳаларидаги ютуқлар, шунингдек, тоғ-кон саноати, нефть-газ сектори, кимё ва фармасевтика, автомобилсозлик ва машинасозлик, электротехника, қурилиш, тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноати, қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноати маҳсулотлари намойиш этилди.

    Кўргазмада Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари ихтирочи талаба ва ёшлар академияси аъзолари томонидан яратилган инновацион қурилмалар ва тижоратлаштириш ишланмалари ҳамда илмий лойиҳалар билан қатнашди.

    Икки мамлакат етакчиларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Фан, таълим ва инновациялар» номли бурчагидан жой олган идишларга автоматик тарзда нақш тушуриш қурилмаси, деталларни 3D кўринишини тайёрловчи принтер, қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланиладиган учувчисиз бошқариладиган вертолёт ва дронлар, онлайн дарс ўтишга мўлжалланган универсал ўқув столи, кўзи ожизлар учун брайл ёзувли махсус шахмат доскаси, био фаол қўшимчалар, «TOMAVAC» COVID-19 га қарши вакцина, тишлар учун янги турдаги имплант, касалхона ва турли лабораториялар учун махсус «инфратузилмали эшик тутқич» каби ишланма ва қурилмалар намойиш этилиб, улар ҳақида маълумот берилди.

    Ҳозирда тожикистонлик ҳамкорлар билан бир қатор ишланма ва қурилмалар бўйича 447 минг АҚШ долларли шартнома тузиш ишлари келишилаётгани айтилди.

    Таъкилаш жоизки, бугун икки давлат раҳбарлари улкан ҳамкорлик ислоҳотларида ўзаро ижтимоий, иқтисодий, маданий, илмий-маърифий интеграциялашув учун умумий маконни шакллантиришга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Ҳозирда икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида 100 га яқин ҳамкорлик бўйича шартнома ва меморандумлар тузилган.

    Улар, жумладан, Бухоро давлат тиббиёт институти ва Тожикистон давлат тиббиёт институти, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети ва Тожикистон аграр университети, Тожикистон гидротехника ва мелиорация институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Хатлон давлат тиббиёт университети, Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети ва Фарғона давлат университети, Б.Ғофуров номидаги Хўжанд давлат университети ҳамда Тожикистон миллий университети ҳисобланади.

    — Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида таълим, илм-фан ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорлик алоқалари ҳам янги босқичга кўтарилди, деб бемалол айтоламан. Кейинги йиллларда тожик тилидаги таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари икки баравар оширилди. Биргина академик алмашинув доирасида ўтган даврда Тожикистон олий ўқув юртларидан 30 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида тажриба алмашиб, 100 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар Тожикистон университетларида илмий ҳамкорлик йўлга қўйилгани бу соҳадаги муносабатларнинг кенгаётганидан далолат, — дейди Хўжанд давлат университети профессори Меҳринисо Абдуллаева.

    2023 йилдан Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари ректорлари форуми анъанвий тарзда ўтказиб келинмоқда. Бу ўз навбатида, икки давлат олий таълим ва илм-фан соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш ва янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим платформа вазифасини ўтамоқда.

    Бир сўз билан айтганда, бугунги қадамлар яқин келажакда касб-ҳунар, таълим ривожи эвазига минтақадаги интеграциялашув геоиқтисодий муаммоларни илмий ва самарали ҳал қилишни тезлаштиради.

    Элдор БОЗОРОВ,

    Олй таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

    бош мутахассиси

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates