Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўлида инновацион гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилади

    Агросектор 14 июл 2022 2394

    2022 йил 13 июлда Тошкент шаҳрида БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ўқув семинар бўлиб ўтди.

    Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторининг «яшил иқтисодиёт»га инклюзив ўтишини қўллаб-қувватлаш ва иқлимга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновацион тизимини ривожлантириш» лойиҳаси доирасидаги ушбу семинар тренингни халқаро маслаҳатчи, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича 40 йиллик тажрибага эга мутахассис буюк британиялик Девид Кахан олиб борди.

    Тадбирда АКИС агрохизматлар марказининг Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги марказлари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг вилоятлардаги илмий-тажриба станциялари, маҳаллий қишлоқ хўжалигига ихтисослашган олий ва профессионал таълим муассасалари ходимлари, фермер хўжаликлари вакиллари қатнашди.

    Девид Кахан ўз чиқишида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда «Инновацион гуруҳлар» тушунчаси, соҳада маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ва баратараф этилиши уларнинг тадқиқотларига таянган ҳолда амалга оширилиши ҳақида маълумотлар тақдим этди.

    БМТТД лойиҳасининг миллий координатори Улуғбек Исламов эса, лойиҳанинг асосий мақсади илм-фан, тадқиқотлар, хизмат кўрсатиш соҳасида ва ишлаб чиқариш ўртасидаги муносабатлар самарадорлигини таъминлашдан иборатлигини таъкидлаб, республикада аграр соҳадаги ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, сув ресурсларидан фойдаланишда давлат ва хусусий сектор ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш лозимлигини қайд этди.

    Шунингдек, семинар тренинг давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, ғалла-пахта, чорвачилик, боғдорчилик соҳаларидаги, сув ресурслари билан боғлиқ муаммоларни амалий машғулотлар ёрдамида таҳлил қилди. Аниқланган муаммонинг атроф-муҳит ва табиий ресурсларга таъсирини ўрганиб, муаммолар ечимига доир тақдимотлар ўтказди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    Тадбирда таъкидланганидек, «Инновацион гуруҳлар» қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига мослашиб, унинг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган илмий-амалий ечимга эга инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиб, сўнгра уни амалга оширади. Гуруҳлар фермер деҳқон хўжаликлари, тадқиқотчи, агробизнес вакиллари, тадбиркорлар ва бошқа соҳага алоқадор ташкилот вакилларидан ташкил топади. Энг яхши ва инновацион лойиҳалар шаффоф танлов асосида мазкур лойиҳанинг махсус грантлари билан тақдирланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates