Ўзбекистонлик бир гуруҳ ёшлар Германияда ўқиш ва меҳнат фаолиятини бошлади

    Мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси Европанинг ривожланган давлатларида фуқароларимизни иш билан таъминлаш борасида тизимли ишларни олиб бормоқда.

    Жумладан, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Германиянинг “GfM Gruppe” ихтисослашган ширкати ўртасида эришилган келишувга биноан 500 нафар юртдошларимизни талаб юқори бўлган соҳаларда касб таълими олиши ва меҳнат қилиши лойиҳаси устида амалий ишлар бажарилмоқда.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, 1984 йилда ташкил этилган “GfM Gruppe” мамлакатнинг турли ҳудудларида жойлашган касб-ҳунар таълими муассасаларининг кенг тармоғини ташкил қилади. 500 дан ортиқ малака модулларини қамраб оладиган ушбу касб-ҳунар ўқув марказларида турли фаолият соҳалари бўйича мутахассислар тайёрланади. Хусусан, ширкат ўз таркибида “Sky Academy” (касб-ҳунар таълими), “HR Arena” (салоҳиятли ёшларни ёллаш ва кадрлар билан ишлаш), “GWP mbH” (ижтимоий педагогика), “WORKS GmbH” (чет элликларнинг ижтимоий интеграцияси) ва бошқа ихтисослашган муассасаларни бирлаштирган.

    - Компаниямиз Германияга турли долзарб йўналишларда касб таълими олиш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ғайратли ва салоҳиятли ёшларни жалб қилишга ихтисослашган. Бу йўналишда хорижий давлатлар билан яқин ҳамкорлик олиб борамиз ва Ўзбекистон билан яқинда ўрнатилган алоқаларимиздан мамнунмиз. Ўзбекистонда бир неча марта сафар қилиб шунга амин бўлдим-ки, мамлакатда шижоатли, ҳаракатчан ва тез ўрганувчан салоҳиятли ёшлар яшайди.

    Энг эътиборлиси, давлат ёшларни қўллаб-қувватлаб, улар учун кенг шароитлар яратиб бермоқда. Ўзбекистонлик ёшлар учун Германияда касб таълими олиб, тиббиёт, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш технологиялари, ҳунармандчилик, логистика ва бошқа кўплаб соҳаларда етук мутахасис бўлиб етишиш имконияти мавжуд, – деди “GfM Gruppe” бошқарув директори Маттиас Фрайлинг.

    Ушбу ўқув йилидан бир гуруҳ юртдошларимиз Зангерхаузен шаҳрида жойлашган “Sky Pflegeakademie” касб-ҳунар марказида ўз фаолиятларини бошлади. Келгусида ушбу академияда 75 нафардан иборат ўзбекистонлик талабалар гуруҳини ташкил этиш режалаштирилган.

    Ушбу марказда янги ўқув йилининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Саксония-Анхальт федерал ўлкаси Ландтаги (парламент) президенти Гуннар Шелленбергер тадбир иштирокчилари ва талаба ёшлар олдида сўзга чиқиб, уларнинг яхши билим олиши, ўз соҳасининг етук мутахасислари бўлиб етишиши муҳимлигини таъкидлади ва ёшларга муваффақиятлар тилади.

    - Касб-ҳунар марказимизда бу йил ўзбекистонлик талабаларнинг биринчи гуруҳи шакллантирилди. Академиямиз халқаро ва маданиятлараро турфа хилликка бой десак муболаға бўлмайди. Шу ўринда талабаларимизнинг немис тилида мустақил мулоқот қилишининг ўта муҳимлигига эътибор қаратмоқчиман. Талаба немис тилини қанчалик яхши билса, танлаган касбининг талабларини шунчалик тез ўзлаштиради, – деди ўқув юрти раҳбари Сюзанна Миттаг-Леши. - Академияда назарий ва амалий машғулотлар уйғун тарзда олиб борилади. Хусусан, талабалар касалхоналар ва қариялар уйларида амалиёт ўташади, амбулатория, педиатрия ва паллиатив ёрдам бўлимлари фаолияти билан яқиндан танишади. Яна бир муҳим жиҳати, “Sky Pflegeakademie” дипломлари халқаро миқёсда ҳам тан олинади.

    Зиёдулло Алоҳиддинов (Андижон вилояти):

    – Мен ушбу ўқув юртида умумий тиббий парвариш соҳасида ўқув ва меҳнат фаолиятимни бошлаганимдан жуда хурсандман. Германиядаги касб таълимининг афзаллиги шундаки, мен ўрганганларимни бир вақтнинг ўзида амалиётда ҳам қўллаб бораман. Шунда назарий билимларимни амалиётда қўллаш орқали, ўз устимда ишлайман ва касб тажрибамни ҳам орттириб бораман. Буларни барчаси соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишимда муҳим аҳамиятга эга.

    Мафтуна Аҳмедова (Фарғона вилояти):

    - Бу йил Фарғонадаги академик лицейни тамомлаб, “Sky Pflegeakademie” касб-ҳунар марказига қабул қилиндим. Ушбу касб-ҳунар даргоҳида ўқиш мобайнида шифохонада ҳам амалиёт ўташим мумкин экан. Бу танлаган соҳамни тезроқ ўзлаштиришга ёрдам беради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates