Ўзбекистонлик ҳунармандлар Ҳиндистондаги энг йирик ҳунармандчилик фестивалида иштирок этяпти

    Маданият 22 март 2022 2015

    Жорий йил 19 мартда Ҳиндистоннинг Харяна штати, Фаридабад шаҳрида анъанавий «Surajkund International Crafts Mela-2022» халқаро ҳунармандчилик фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси ва мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда мазкур фестивалда Ўзбекистон «ҳамкор давлат» сифатида иштирок этяпти.

    Қарийб 35 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган фестиваль анъаналарига кўра, кўргазма майдонининг марказий қисми «ҳамкор давлат» – Ўзбекистон павильони учун ажратилди. Мазкур павильон миллий маданий қадриятларимиз руҳида безатилиб, Ўзбекистон миллий ҳунармандчилигининг турли йўналишдаги маҳсулотлари жойлаштирилди.

    Шунингдек, павильон ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан «Tourism & Travel Information» бурчаги ташкил этилди, мамлакатимиз туризм салоҳияти ва ҳунармандчилик анъаналарини акс эттирувчи баннерлар жойлаштирилди.

    Маросимда сўзга чиққан Ҳиндистон расмийлари Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги яқин ҳамкорлик алоқаларига юқори баҳо бериб, фестивалдаги фаол иштироки учун миннатдорчилик билдирдилар.

    Хусусан, Харяна штати бош вазири Манохар Лал Суражкунд ҳунармандчилик фестивали 1987 йилдан ҳозирга қадар ўтказиб келинаётгани, бугунги кунга келиб тадбирда дунёнинг турли бурчакларидан ҳунармандлар, маданият ва санъат усталари иштирок этиши Харяна штати учун алоҳида фахрли эканлигини билдирди. Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик ва маданий алоқаларни қадимий, бой, ўзаро яқин ва мустаҳкам эканлигини таъкидлаб, «биз Ўзбекистон ва Харяна ўртасида нафақат «G2G» ва «B2B» алоқаларни ривожлантириш, балки H2H (heart to heart) – «ўзаро қалбларни боғловчи» ришталарни мустаҳкамлашга тайёрмиз», — дея қайд этди. Шунингдек, Харяна штати раҳбари мазкур фестивалда Ўзбекистоннинг «ҳамкор-мамлакат» сифатида иштирок этиши унинг бой маданияти ва анъанавий ҳунармандчилик, санъат, мусиқа меросини, шунингдек туризм салоҳиятини икки ҳафта давомида Ҳиндистон халқига намойиш қилиш учун ажойиб имконият тақдим этишини таъкидлади.

    Очилиш маросимида сўзга чиққан мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ўз нутқида тадбирда «ҳамкор мамлакат» мақомида иштирок этиш учун берилган таклиф учун Ҳиндистон ва Харяна штати хукуматига миннатдорчилик билдирди. Мазкур фестивалнинг Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллиги, баҳор байрами Наврўз ҳамда Ҳиндистон халқларининг миллий байрами Холи фестивали нишонланиши доирасида ташкил этилаётганлиги ўзига ҳос рамзий маънога эга эканлиги таъкидланди.

    Фарғона вилояти ва Харяна штати ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантиришда мазкур фестиваль муҳим аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди. Шунингдек, тадбир қатнашчиларига жорий йилнинг май ойида Бухорода ўтказиладиган биринчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ҳақида маълумот берилди.

    Тадбирда Хоразм вилоятидан ташриф буюрган миллий рақс ва мусиқа дастаси ижросидаги қўшиқ ва рақслар очилиш маросимида бевосита иштирок этган мингдан ортиқ томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

    «Surajkund International Crafts Mela-2022» фестивали 19 мартдан 4 апрелга қадар давом этади ва унга икки ҳафта давомида 1 миллиондан ортиқ меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Бу йилги фестивалда 30 дан ортиқ хорижий мамлакатлар ва Ҳиндистоннинг деярли барча штатлари вакиллари ўз ҳунармандчилик маҳсулотлари билан иштирок этади, деб хабар беради Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates