Маълумот ўрнида айтиш жоиз, «Whiteshield partners» – консалтинг компанияси глобал стратегия ва давлат сиёсатини ишлаб чиқишга ихтисослашган ташкилот ҳисобланади.
Учрашувда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг халқаро рейтингларга таъсири ва келажакда кўзда тутилаётган режалар юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистоннинг халқаро рейтингини яхшилаш бўйича Миллий кун тартибини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш бўйича Whiteshield Partners томонидан миллий кун тартиби гуруҳларини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилгани маълум қилинди.
Таъкидланганидек, ҳозирда ишлаб чиқилаётган Миллий рейтинглар кун тартиби Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш учун зарур бўлган қисқа муддатли чора-тадбирлар ва узоқ муддатли таркибий ислоҳотлар мажмуасини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.