Бу ҳақда табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармаси ҳисоботига таяниб, The Express Tribune нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, сўнгги 24 соат ичида етти нафар аҳоли вакили вафот этди, сув тошқинидан энг кўп Панжоб вилояти зарар кўрди.
Қайд этилишича, 1 июлдан буён 2293 та кўчмас мулк объекти вайрон бўлди, улардан 734 тасини тиклаш имкони йўқ. Сув тошқинидан 44 километрдан ортиқ йўл ва 30 та кўприк зарар кўрди.
Синоптиклар 19 август куни Покистоннинг турли ҳудудларида кучли ёғингарчилик бўлишини, бу Исломобод, Равалпинди, Гужранвала, Лаҳор, Шайхупура, Касур, Сиалкот, Саргодха, Файсалобод ва Пешоварнинг пасттекисликдаги ҳудудларида сув тошқинига олиб келиши мумкинлигини тахмин қилишди, деб хабар беради report.az.