Қишлоқ хўжалиги соҳасида Франция билан ҳамкорликнинг янги қирралари очилади

    Агросектор 18 ноябр 2022 1302

    Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез хоним билан учрашув ўтказди.

    Учрашув аввалида Азиз Воитов элчини Ўзбекистон ва Франция ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан самимий қутлади.

    Мулоқот давомида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Франция Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат суверенитети вазирлиги ҳамда бошқа ихтисослаштирилган компаниялари билан ҳамкорликда иш олиб бораётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

    Сўнг Азиз Воитов экспортни фаоллаштириш борасидаги ўз таклифларини билдирди. Хусусан, вазир томонидан Ўзбекистон иқлим шароитига мос мева-сабзавот ва дуккакли маҳсулотларни етиштириш ҳамда уларни Франция ва бошқа мамлакатларга экспорт қилиш фикри илгари сурилди. 2021 йилда мамлакатимиздан Францияга 1,6 миллион доллар миқдоридаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти амалга оширилганлиги маълумот сифатида келтирилди.

    Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон янги ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш салоҳиятини оширишга, Франция томони эса ўз навбатида қайта ишланган товарларни (кунгабоқар ёғи, кетчуп ва ҳоказо) етказиб беришга тайёр эканлиги айтилди.

    Маълумки, Франция давлати мева-сабзавотларни қайта ишлаш, сут, пишлоқ, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларидаги йирик компаниялари билан инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга оширишда истиқболли ҳамкор ҳисобланади. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Франциянинг сут ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етакчи «Danon» ва «Laktalis» компаниялари билан алоқа ўрнатган. Келгусида бу борада икки томонлама ташрифларни кўпайтириш режалаштириляпти.

    Мулоқот чоғида илм-фан йўналишидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам урғу берилди. Таъкидланишича, бугунги кунда Франциянинг INRAE (Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва атроф-муҳит илмий-тадқиқот институти), CIRAD (Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тадқиқот маркази), «Bordo» ва Ветеринария институтлари билан биргаликда иш олиб бориляпти. Бундан ташқари аграр таълим соҳасида ҳам алоқаларни кучайтириш назарда тутилган. Тошкент давлат аграр университетининг юқори малакали мутахассисларни ўқитиш дастурларида иштирок этиш мўлжалланяпти, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    Учрашув сўнгида Азиз Воитов Элчи Орелия Бушезга конструктив ва мазмунли мулоқот учун миннатдорчилик билдирар экан, узумчилик ва виночиликни ривожлантириш борасида қуйидаги таклифларни билдириб ўтди: «Биз узумчилик соҳасини ривожлантириш борасидаги тажрибангизни ўрганмоқчимиз, чунки Ўзбекистоннинг вино экспортидаги кўрсаткичлари ҳали катта бўлмасада, лекин салмоқли миқдорда узум экспорт қиляпти. Мамлакатимизда француз узум навларини етиштириш учун «in-vitro» кўчатларини импорт қилиш тамойили асосида ишлашни таклиф қиламиз».

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates