Россияда микроавтобус тўққиз нафар пиёдани уриб юборди, улардан беш нафари ҳаётдан кўз юмди

    Микроавтобус жами тўққиз кишини уриб юборди, дастлабки маълумотларга кўра, уни маст ҳайдовчи бошқарган.

    Россиянинг Хитой билан чегарадош Благовешенск шаҳрида микроавтобус пиёдалар йўлагида тўққиз нафар пиёдани уриб юборди ва улардан беш нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда 14 июнь, жума куни Россиянинг телеграм канали Mash хабар берди.

    Унга кўра, Благовешенскда микроавтобус тўққиз нафар пиёдани уриб юборган, ҳодиса видеода муҳрланган, дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг беш нафари ҳалок бўлган, тўрт нафари эса жароҳатланган.

    Бироз вақт ўтгач, дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи маст бўлганлиги ҳақида хабар пайдо бўлди.

    Хабарда айтилишича, у бундан олдин фақат тезликни оширгани учун жаримага тортилган.

    Благовешенскдаги йўл-транспорт ҳодисаси гувоҳлари йўлакда тўққиз кишини уриб юборган микроавтобус ҳайдовчисини ўраб олишди. Унинг ўзи қонга беланган, шунчаки майсанинг устида ўтириб, ҳеч нарсани тушунтириб бера олмаяпти.

    Шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида уч нафар вояга етмаганлар ҳам борлиги маълум бўлди, деб хабар беради korrespondent.net.