Натижада, ушбу вагонда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 15 миллиард сўмлик 999 956 қути “MILANO” номли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида: ўтган ойда ҳам айнан мазкур божхона пости орқали олиб ўтилаётган 12,7 миллиард сўмлик 851 минг қути ноқонуний тамаки маҳсулоти тўхтатиб қолинган эди.










