Аксарият ҳолларда, бундай хонадонларни сотиб олишга шартнома тузганлар хонадонни ўз номига рўйхатдан ўтказиш, ичимлик суви, табиий газ ва электр тармоқларига улашда қийинчиликларга дуч келмоқда.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар, Тарас Шевченко кўчаси, 23-уй манзилида барпо этилиши «режалаштирилган “DAhO кўп функцияли мажмуаси» бўйича реклама қилинаётган 5 та кўп квартирали уйлар лойиҳаси бўйича ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши қарори олинмаган ва давлат экспертизасидан ўтказилмаган бўлсада, қурувчи ташкилот хонадонлар сотувини жорий йил декабрь ойидан бошлаб юборган.
"Янги қуриладиган уйлардан хонадон сотиб олишда «сизга таклиф этилаётган қурилиши режалаштирилган уй» қурилиш лойиҳаси ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқилиб, давлат экспертизасидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар билан танишинг.
Лойиҳаси келишилмаган, давлат қурилиш экспертизасидан ўтказилмаган уйдан квартира сотиб олиб, ўзингизни узоқ давом этадиган муаммоларга дучор қилманг.
Ўз вақтингизни, маблағингизни сарфлашда талабчан бўлинг!", — дейилади хабарда.