Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров, Тошкент тиббиёт академияси ректори в.в.б Шухрат Боймурадов ва Тошкент тиббиёт академиясининг педагог жамоаси иштирок этди.
Тошкент тиббиёт академияси мамлакатимиздаги тиббиёт институтлари учун таянч тиббиёт олий таълим муассасаси ҳисобланиб, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишда доимо фаол олийгоҳ бўлиб келмоқда.
— Мамлакатимизда аҳолига жаҳон андозалари даражасида, юқори тиббий технологиялар воситасида бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан тортиб, ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишгача бўлган бўғинни қамраб олувчи мукаммал тизим туфайли аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров. — Бу ушбу соҳа вакилларининг меҳнати юртимизда юксак қадрланаётганига ёрқин мисол бўла олади. Ўзларининг машаққатли, шу билан бирга, шарафли ишлари билан халқимиз корига, саломатлиги йўлида жон чекиб қилаётган меҳнатлари бунданда юксак эътирофларга сазовор бўлсин.
Тадбирда ўқув йили давомида Академия ҳаётида муҳим воқеаларга бой бўлганини алоҳида таъкидланди. Шунингдек, академиянинг 19 та таълим дастурлари Жаҳон тиббий таълим федерациясининг Мустақил аккредитация ва рейтинг агентлиги экспертлари томонидан энг кучли сифатлари эътироф этилиб, халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтгани айтиб ўтилди.
— Юртимиздаги барча тиббиёт ходимларини ва сизларни касб байрамингиз-“Тиббиёт ходимлари куни” байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман, — дейди Тошкент тиббиёт академияси ректори в.в.б Шухрат Боймурадов. —Илмий, ижодий, ўқишдаги фаолиятингиз ва интилишларингизда муваффақиятлар, оилангизга тотувлик, ўзингизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга файзу барака тилайман. Бор билим ва тажрибангиз, қалб қўри ва кўз нурингизни баркамол авлод таълим-тарбияси учун бахшида этиб келаётганингиз, учун миннатдорчилик билдириб, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизга куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, тилайман.
Тадбир якунида Тошкент тиббиёт академияси педагог жамоасининг бир гуруҳи “Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан тақдирланди.
Ҳамкорлик материали