Осиё кубоги: Бугун учинчи тур учрашувлари давом этади

    Қатар 7 очко билан, Индонезия эса 6 очко билан плей-оффга йўл олди. 2 очко тўплаган Австралия гуруҳда 3-поғонада, Иордания 1 очко билан 4-ўринда қолди.  

    Хабарингиз бор, U-23 ёш тоифасида ўтаётган Осиё кубогига Қатар мамлакати мезбонлик қилмоқда. “A” гуруҳида Қатар ва Индонезия термалари чорак финалга чиқди.

    Аниқроғи, гуруҳ босқичининг 3-турида Индонезия олимпия терма жамоаси Иордания устидан 4:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, Қатар ўз мухлислари кўз олдида Австралия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

    Шу тариқа, Қатар 7 очко билан, Индонезия эса 6 очко билан плей-оффга йўл олди. 2 очко тўплаган Австралия гуруҳда 3-поғонада, Иордания 1 очко билан 4-ўринда қолди.

    Энди Қатар “Б” гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа билан, Индонезия эса ушбу гуруҳ ғолиби билан ярим финал йўлланмаси учун ўйнайди.

    Мазкур гуруҳдаги сўнгги тур баҳслари бугун бўлиб ўтади. Унда мусобақа билан хайрлашган БАА ва Хитой ёшлар терма жамоаси ўзаро рақобатлашади. “Б” гуруҳидаги иккинчи ўйинда Япония ва Жанубий Корея термалари майдонга тушади.

    Маълумот учун, ушбу гуруҳда Япония ва Жанубий Корея 6 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. БАА ва Хитойда эса умуман очко йўқ.

    Шунингдек, “С” гуруҳида Таиланд ва Тожикистон, Саудия Арабистони ҳамда Ироқ олимпия терма жамоалари ҳам бугун 3-тур ўйинини ўтказади.

    Бу гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган жамоа чорак финалда “Д” гуруҳида иккинчи бўлган терма билан ўйин ўтказса, гуруҳда иккинчи ўрин соҳиби “Д” гуруҳи ғолибига қарши майдонга тушади.

    Айнан “Д” гуруҳида тўплар нисбатига кўра, Темур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўрин эса Вьетнамга тегишлидир. Айнан ушбу жамоалар 23 апрель куни гуруҳ ғолиблиги учун баҳслашади.

    Дарвоқе, футболчиларимиз гуруҳида Малайзия ва Қувайт термалари ҳам сўнгги турни ўтказади. Сабаби, ҳар икки жамоа ҳисобида бирорта ҳам очко йўқ.

    Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг чорак финал баҳслари 25-26 апрель кунлари ўтказилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates