"Туркий халқлар маданияти фестивалини ўтказиш ташаббусини юқори баҳолайман"

    Жорий йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) биринчи саммити юзасидан Макка шаҳридаги “Hotel Makkah by Millennium” меҳмонхонаси бош директори, маданият арбоби, рассом Абдулазиз Муҳаммад Авлиё ўз фикрларини баён этди:

    - Ўзбекистон ташаббуси билан мазкур минтақавий ташкилотнинг номи “Туркий давлатлар ташкилоти”га ўзгартирилгани ва унинг биринчи саммити қадимий Самарқанд шаҳрида ўтказилгани халқаро ҳамжамиятда мамлакатингизнинг ўзига хос ўрни ва нуфузи борлигини тасдиқлайди.

    Бутун дунёга илм-маърифат тарқатган, Ўзбекистоннинг қўҳна шаҳри - Самарқанднинг “Туркий цивилизация пойтахти”, деб эълон қилиниши эса бу юртнинг тарихий маданий мероси дунё давлатлари томонидан эътироф этилганини билдиради.

    Ўзбекистоннинг Туркий маданият халқаро ташкилотига аъзо бўлгани ҳамда “100 жилдли “Туркий адабиёт дурдоналари” тўпламининг ўзбек тилида нашр этилгани мени беҳад қувонтирди. Ўзбекистоннинг мана шундай саъй-ҳаракатларини, жумладан, Ўзбекистон Президенти томонидан билдирилган Туркий халқлар маданияти фестивалини ўтказиш ташаббусини юқори баҳолайман.

    Шунингдек, Ўзбекистон ташаббуси билан келгуси йилда “Туркий дунё ёшларининг илм ва инновациялар халқаро Конгресси”нинг ўтказилиши ҳам ТДТ давлатларидаги етакчи ва иқтидорли ёш авлод вакиллари учун қулай имкониятларни яратади.

    Давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларнинг ривожи ҳар доим сиёсий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилган. Ўзбекистон ташаббуси билан ТДТ доирасида “2023 йил Туркий цивилизациянинг юксалиш йили”, деб эълон қилиниши бутун дунё мутахассисларнинг эътиборини жалб этди, десам асло муболаға бўлмайди.

    Умуман олганда, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг нафақат Туркий давлатлар ташкилотида, балки бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар, хусусан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ҳамда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг саммити доирасида ҳам фаол бўлаётганини кузатиш мумкин. Бу эса Ўзбекистоннинг очиқ, шаффоф ва оқилона ташқи сиёсат олиб бораётганидан далолат беради.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates