Хитой Сирдарё вилоятида агрологистика мажмуаси қуради

    Агросектор 6 апрел 2023 1518

    Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовнинг «CITIC Construction» компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Янг Жиантсян билан видеоконференсалоқа тарзидаги мулоқоти бўлиб ўтди.

    Унда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев, Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев ҳамда вазирлик масъул ходимлари иштирок этди.

    Очиқ ва дўстона руҳда ўтган Сирдарё вилоятининг қулай географик жойлашуви, хорижий инвесторлар учун мавжуд имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, Хитой томони Сирдарё вилоятида агрологистика мажмуасини қуриш лойиҳасига катта қизиқиш билдирди.

    Учрашув чоғида Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, уларни қайта ишлаш ва экспортга йўналтиришни ўз ичига олган агрологистика мажмуасини барпо этиш учун инвестиция киритиш юзасидан дастлабки келишувга эришилди.

    Музокаралар давомида томонлар яқин кунлар ичида «CITIC Construction» компанияси ишчи гуруҳининг юртимизга ташрифини ташкил этиш ҳамда мазкур йирик лойиҳани жойида ўрганиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

    Маълумот учун: CITIC Construction – Хитойнинг энг йирик давлат инвестиция корпорацияси CITIC Groupning қурилиш ва муҳандислик шўъба корхонаси бўлиб, 2008 ва 2022 йилларда Пекинда ўтказилган Олимпиада ўйинлари учун «Қуш уяси» стадиони, аминокислоталар (лизин, триптофан) ишлаб чиқариш бўйича юқори технологияли агросаноат мажмуалари қурилиши компания томонидан амалга оширилган лойиҳалар ҳисобланади, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates