Хитой Tianhui 5-02 сунъий йўлдошини коинотга муваффақиятли тарзда олиб чиқди

    Хитой Ерни масофадан зондлайдиган Tianhui 5-02 сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли тарзда олиб чиқди.

    Бу ҳақда “Чжунго хантяньбао” газетаси хабар бермоқда.

    Нашрнинг WeChat ижтимоий тармоғидаги саҳифасида аниқлик киритишича, қурилма Пекин вақти билан 06:49 да Тайюань космодромидан (Шаньси вилояти) модификацияланган CZ-6 ракетаси ёрдамида ҳавога кўтарилди. Бу “Чанчжэн” типидаги ташувчи учун бу 527-парвоздир.

    Tianhui 5-02 географик маълумотларни узатиш, ер ресурсларини рўйхатга олиш ва илмий тадқиқотлар учун ишлатилади.

    Модифицияланган CZ-6 янги авлод икки босқичли экологик тоза ракета бўлиб, диаметри 4,2 метр, узунлиги 50 метрга етади ва қуёш билан синхрон орбитага камида 4 тонна (қуйи Ер орбитасига 5 тоннагача фойдали юкни) етказиб бера олади, деб хабар беради report.az.