Хитойда мамлакатдаги энг йирик сиқилган газ сақлаш иншоотининг қурилиши якунланди

    Хитой миллий офшор нефть корпорацияси (CNООC)нинг шўъба корхонаси Хитойнинг энг йирик сиқилган газ сақлаш мажмуасини қуришни якунлади.

    Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.

    Иншоот Цзянсу вилояти шарқидаги Яньчен шаҳрида жойлашган. Мажмуадаги барча омборхоналарнинг умумий сиғими 2,5 миллион куб метрни ташкил этади. Улар орасида ҳар бири 270 минг кубометр сиғимга эга олтита, ҳар бири 220 минг куб метр сиғимга эга яна тўртта резервуар бор. Сиқилган газ заҳираси 28 ой давомида тахминан 85 миллион аҳолига эга Цзянсу вилоятининг эҳтиёжларини қондириш учун етарли.

    Ушбу омбор мамлакатнинг асосий газ қувурларига уланган ва шарқий Цзянсу, Аньхой ва Шаньдун вилоятлари ҳамда марказий Хэнань вилоятини суюлтирилган газ билан таъминлашими мумкин, деб хабар беради report.az.