Хитойнинг машҳур чинни заводи Тошкент вилоятида ўз филиалини очиши мумкин

    Корхонада чинни маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг қадимий Хитой кулолчилиги анъаналарини ўзида мужассам қилган ноёб усул сақланиб қолган.

    Аввал хабар берилганидек, Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Бугун вилоят вакиллари Зҳежианг провинциясидаги бир қатор йирик компаниялар фаолияти билан танишмоқда ва самарали музокаралар ўтказди.

    Хусусан, Хитойнинг чинни маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган машҳур «CHINA TOP PORCELAIN EXHIBITION HALL» корхонасида ўтган музокаралар ҳар икки томонда қизиқиш уйғотди.

    Вакилларимиз, шунингдек, ишлаб чиқариш линияси фаолияти ва ноёб чинни маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.

    Корхонада чинни маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг қадимий Хитой кулолчилиги анъаналарини ўзида мужассам қилган ноёб усул сақланиб қолган. Маҳсулотлар, асосан, қўл меҳнати орқали яратилади ва нафақат ички, халқаро бозорда ҳам ғоятда харидоргир ҳисобланади.

    Томонлар музокараларнинг навбатдаги босқичини шу йил Тошкентда ўтказишга келишиб олишди.