Янги дипломатия руҳи: ахборот сиёсати ва сиёсий огоҳлик

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари кунлари” доирасида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

    Самимий руҳда бошланган, очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бош муҳаррири Салим Дониёров, университетнинг Оммавий ахборот воситалари ва нашриёт бўлими бошлиғи Бахтиёр Ҳасанов глобаллашув жараёни жадал кечаётган, ахборот хуружи кун сайин авж олаётган, шу тариқа бутун дунёда хавфсизликка таҳдид кезиб юрган таҳликали бир шароитда холис ахборотга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам кучаяётгани ҳақида гапирди.

    Бугун ўзгараётган дунёда янги дипломатия руҳи пайдо бўлган. Бундай даврда ахборот сиёсати ва сиёсий огоҳлик ҳар қандай давлат тараққиёти ва хавфсизлигида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шу мавзу атрофида сўз борган учрашувда холис ахборот тарқатишда, аниқлик ва ишончлилик тамойилида газеталарнинг таҳлилий қуввати ниҳоятда муҳимлиги қайд этилди. Мутолаа маданияти ва унинг ёшлар онги юксалиши учун фойдаси ҳақида ҳаётий асосли фикрлар билдирилди.

    – Президентимиз раҳбарлигида янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс ғоясини амалга ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Давлатимиз раҳбари бу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг ҳам алоҳида ўрни борлигини ҳамиша таъкидлаб, эътироф этиб келади. Шу маънода, айтиш жоизки, бугун биз – журналистлар олдида жуда катта вазифалар турибди, – деди Салим Дониёров. – Шундай экан, сизлар билан учрашувда яна бир фикрни айтишни жоиз билдик. Гап шундаки, бугунги кунда газеталар ўз аҳамиятини йўқотди, дегувчилар ҳам топилади. Аммо у яшовчанлигини йўқотмаётгани гувоҳи бўлиб келаяпмиз. Тарихга қарасак, телевидение яратилганда радио ўз аҳамиятини йўқотади, деган прогноз бўлган. Интернет пайдо бўлганида эса телевидение умрига шубҳа билан қаралган. Ваҳоланки, уларнинг барчаси бугун ҳам яшамоқда ва ўз аҳамиятини йўқотмаган. Демак, биз газета, телевидение, радио, интернет сайтлари ва бошқа ахборот манбаларини бир-биридан ажратиб хулоса қилишимиз қанчалик адолатдан эканини ҳам ўйлаб кўришимиз керак бўлади. Бу манбаларнинг барчаси бирлашиб, бири иккинчисини тўлдириб яхлит ахборот маконини ташкил этади, бир мақсад учун хизмат қилади. – деди Салим Дониёров.

    “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва уларнинг ёрқин самараси, халқимиз қувончи, дарду ташвишларини кўп сонли ўқувчиларга етказиши туфайли ўтган қисқа давр мобайнида катта аудиторияни қамраб олгани, таҳлилий-танқидий мазмундаги мақолалар билан бугунги ислоҳотлар натижадорлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани алоҳида тилга олинди.

    Таҳририят фаолияти, жумладан, газеталарнинг янги қиёфаси, медиаконвергенция жараёнлари, журналистларнинг ихтисослашуви ва кўп қирралилик қобилияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

    “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти бугун нафақат газета чоп этади, балки интернетда, ижтимоий тармоқларда ҳам жуда фаол. Замонавий, катта имкониятларга эга технологиялар ёрдамида фаолият юритмоқда. Жумладан, www.yuz.uz веб-сайти, yuz_official телеграм канали, инстаграм, ютуб, фейсбук каби платформаларда ҳам ўз ўқувчиларига эга. Бу платформаларда тезкор ахборотлар, таҳлилий материаллар, видеоинтервьюлар, суҳбатлар бериб борилади ва уларни ҳар куни юз минглаб ўқувчилар кузатиб боради. Шунингдек, таҳририят ходимлари бир вақтнинг ўзида интернет телевидение йўналишида ҳам иш олиб бормоқда. Улар долзарб мавзуларда таҳлилий суҳбатлар уюштириб, интернет орқали ўқувчилар эътиборига тушаётгани ҳам бор гап.

    Таҳририятнинг алоҳида бир хусусияти мамлакатимиздаги энг кекса нашр – “Правда Востока” ва энг ёш нашр – “Янги Ўзбекистон” газеталари бирлигида ҳам кўзга ташланади. Бу янги Ўзбекистонда тарихга ҳурмат руҳи қадрланаётгани ва янгиланаётган жамиятимизнинг улуғвор қиёфасини яратишда илғор тажрибалар уйғунлашаётганидан далолат беради.

    Талаба-ёшлар газета фаолиятига доир фикрларини айтар экан, “Янги Ўзбекистон” газетасининг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги электрон нусхаси ҳам йўлга қўйилганини эътироф этиб, ҳар икки газетанинг электрон шакли расмий веб-сайт орқали кенг омма эътиборига тақдим этилаётгани ҳақида илиқ фикрларини билдирди.

    – “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталарини ўқиб борамиз, таҳририятнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида берилаётган хабарлар ҳам ўзининг ишончлилиги билан ажралиб туради, – дейди университет талабаси Бекзод Пўлатов. – Биз учун газеталарда берилаётган таҳлилий мақолалар, айниқса, жуда муҳимдир. Чунки бугунги дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисалар, мамлакатимизнинг халқаро муносабатлардаги қатъий позициясини теран англаш ҳар биримиз учун жуда зарурдир. Шу маънода, “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти жамоаси билан бўлиб ўтган бугунги учрашув ахборот сиёсатига доир қарашларимизни янада бойитди.

    Учрашувда талабаларнинг таклиф ва саволлари эшитилиб, уларга аниқ мисоллар билан жавоб берилди. Университет талабалари, ёш тадқиқотчилари билан ижодий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Ёшларга таҳририятнинг эсдалик совғалари улашилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates