ЮНФПА билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди

    Жорий йил 31 июлда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (ЮНФПА) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНФПА ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан Жамғарма кўмагида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳа ва тадбирлар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

    Мулоқот давомида Ўзбекистон худудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларини ишлаб чиқишда бугунги демографик жараёнларни ҳисобга олиш, 2025–2026 йилларда аҳолини рўйхатга олиш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

    Бундан ташқари, замонавий технологияларни қўллаш асосида аҳоли соғлиғини сақлаш, репродуктив саломатликни яхшилаш ва кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳалар самарадорлигига эришиш юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилди.

    Шу билан бирга, республикада зўравонликка қарши курашиш бўйича қабул қилинган қонунларни ҳаётга татбиқ этишда илғор тажрибалардан самарали фойдаланиш масаласида фикр алмашилди, бу борада ҳамкорликда алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгилаб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates