Делегация вакиллари Бухородаги «Мир Араб» мадрасаси, «Минораи Калон», «Лаби-Ҳовуз» ва бошқа қатор тарихий мажмуалар билан яқиндан танишди. Шунингдек, Бухоро шаҳри ва Шаржа Амирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум (биродарлик битими) имзоланди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Делегация аъзолари ташриф давомида Самарқанддаги бир қанча қатор тарихий масканлар ва «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида ҳам бўлади. Бундан ташқари, университет қошидаги Арт-Резиденцияда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмасининг очилиш маросимида ҳам иштирок этади.