Банкларнинг устав капитали миқдори оширилади

    Молия 7 апрел 2023 1404

    Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.

    Таъкидланганидек, Қонун билан банклар устав капитали миқдорини 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2025 йил 1 январгача босқичма-босқич юз миллиард сўмдан беш юз миллиард сўмгача ошириб бориш тўғрисидаги талабларни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиляпти.

    Мазкур меъёрнинг киритилиши банкларни капиталлаштириш даражаси ҳамда ресурс базасини ошириш, соҳага чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қўшимча ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қўшимча кредит бериш имкониятини яратади.

    Шунингдек, Қонунга кўра норезидентлар томонидан банкларнинг акцияларини олишга нисбатан чекловлар қисман бекор қилинади. Халқаро бозорларда оммавий жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш соддалаштириляпти.

    Сенаторларнинг таъкидлашича, мазкур Қонунга киритилаётган ўзгартишлар банкларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш орқали иқтисодиётдаги тузилмавий ўзгаришлар жараёнларида иштирок этишини кенгайтиришга хизмат қилади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates