Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида «SSDF» маркали юқори сифатли дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

    Саноат 5 апрел 2023 1368

    «Uzbekistan GTL» ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводлари мутахассислари ҳамкорлигида «Евро – 4» ва «Евро – 5» синфидаги «SSDF» маркали янги турдаги (ярим синтетик) дизель ёқилғисини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган қатор тадқиқотлар муваффақиятли якунланди.

    «TS 16472899-044» стандарти талабларига мувофиқ янги турдаги маҳсулотни тайёрлаш учун «Uzbekistan GTL» заводида ишлаб чиқарилган «GTL» синтетик дизель ёқилғиси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг анъанавий дизель ёқилғиси билан аралаштирилди. Бунда, «SSDF» ярим синтетик дизель ёқилғиси анъанавий ёқилғига синтетик компонентнинг 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорини қўшиш орқали ишлаб чиқарилади.

    2023 йил 17 мартда янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш асосида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи «ДТ Евро-Л-II-K4-SSDF» ва «ДТ Евро-Л-II-K5-SSDF» маркали дизель ёқилғисини серияли ишлаб чиқариш бўйича мувофиқлик сертификатига эга бўлди.

    Ушбу янги турдаги дизель ёқилғиси анъанавий дизель ёқилғисидан яхшиланган цетан сони ва индекси кўрсаткичлари, шунингдек, полициклик ароматик углеводородлар миқдори билан ажралиб туради.

    Қайд этиш жоизки, цетан сони ва индекси кўрсаткичларининг ошиши дизель ёқилғисининг эксплуатацион ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилайди. Ёқилғи таркибидаги полициклик ароматик углеводородлар миқдорининг камайиши натижасида чиқинди газлари таркибидаги зарарли моддаларнинг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига салбий таъсири камаяди.

    Ўзбекистонда ушбу турдаги нефть маҳсулотининг ишлаб чиқарилиши натижасида ички ва ташқи бозорга экологик тоза, юқори сифатли дизель ёқилғисини етказиб бериш, шунингдек, хорижий валютани тежаш ва импортни қисқартиришга эришилади.

    Маълумот учун: Бугунги кунда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 16 турдаги дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилмоқда, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates