Бухорода ички туризм ярмаркаси ташкил этилди

    Туризм 18 март 2024 480

    Бухоро шаҳрида ички туризм ярмаркаси ва Дестинатион форум ташкил этилди.

    Нодир Девонбеги мажмуасида ташкил этилган ярмарка ва форум мамлакатимизда мавжуд туризм объектларига аҳолини кенг жалб этиш, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ва туристик масканларни қўллаб-қувватлаш, туроператор ва турагентларни истеъмолчиларга танитишни мақсад қилган.

    Унда Бухоро давлат университети Иқтисодиёт ва туризм факультети ва Vatel қўшма бакалавриат дастури профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

    Тадбир доирасида вилоятдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси, ички туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар ҳамда корхона, ташкилотлар ҳамкорлигида B2B (тадбиркор билан тадбиркор) ва B2 (тадбиркор билан мижоз) механизмлари асосида учрашувлар ташкиллаштирилиб, тажриба алмашинуви йўлга қўйилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates