Шунингдек, дам олиш кунларида кўп ухлаш жиддий юрак етишмовчилигининг ривожланиш хавфини тахминан 19-20 фоизга камайтириши маълум бўлди.
Бу ҳақда Европа кардиология жамияти хабар берди.
“Дам олиш кунларида уйқу етишмовчилигини қоплаш юрак хасталикларини ривожланиш хавфини камайтириши маълум бўлди. Бу, айниқса, иш кунларида доимий равишда уйқусизликни бошдан кечирган тадқиқот иштирокчилари орасида яққол намоён бўлди”, деди Пекиндаги Миллий юрак маркази тадқиқотчиси Линь Чжанъюй, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Европа кардиология жамияти матбуот хизмати.
Кардиологлар Буюк Британиянинг UK BioBank геном банкининг тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш чоғида ана шундай хулосага келишди. Уни ишлаб чиқишда мамлакат аҳолиси орасидан бир неча юз минг кўнгилли иштирок этди, улар ўз ДНК намуналарини топширишди ва кенг қамровли тиббий кўрикдан ўтишга ва тадқиқотчиларнинг саволларига жавоб беришга рози бўлди.
Ушбу лойиҳа доирасида олимлар Буюк Британиянинг 90 мингга яқин UK BioBank иштирокчиларининг уйқу давомийлигини иложи борича аниқроқ ўлчашди, бунинг учун улар кўнгиллиларга махсус акселерометрларни беришди, улар узоқ вақт давомида уларни тақиб юришди. Хитойлик шифокорлар ушбу маълумотлардан уйқунинг давомийлиги, шунингдек, иш кунлари ва дам олиш кунларида ухлаш тартибининг узоқ муддат (14 йил) юрак ва қон томирлар фаолиятига қандай таъсир қилишини баҳолаш учун фойдаланишди.
Уларнинг таҳлиллари инсульт, юрак етишмовчилиги ва ишемик касаллигининг ривожланиш эҳтимолини камайтиришда дам олиш кунлари қўшимча ухлаш ва шу орқали иш кунларидаги уйқу етишмовчилигини қоплаш муҳим аҳамият касб этишини кўрсатди. Бу орқали юрак ва қон томир касалликларининг ривожланиш хавфи ўртача 19-20 фоизга камайди ва доимий уйқусиз одамлар учун бу баъзи ҳолларда 30 фоиз ижобий таъсир кўрсатади.
Олимлар таъкидлашича, бу таъсир эркаклар ва аёллар учун бир хил даражада характерли бўлиб, барча ён омиллар ва генетик хусусиятлар ҳисобга олинса, бу таъсир йўқолмади. Бу шуни кўрсатадики, иш кунларидаги уйқусизликни дам олиш кунларида узоқ вақт ухлаш орқали қоплаш юрак ва қон томирлари фаолиятига фойдали таъсир кўрсатади, деб хабар беради tass.ru.