Юртимиз сайёҳлик маҳсулотлари «EMITT 2024» халқаро кўргазмасида намойиш этиляпти

    Туризм 9 феврал 2024 993

    2024 йил 6-9 февраль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида “EMITT 2024» 27-Халқаро туризм ва саёҳат кўргазмаси бўлиб ўтяпти.

    Йирик “TUYAP Fair & Congress Center” конгресс-кўргазма марказида Ўзбекистон делегацияси мамлакатимиз миллий стендини намойиш этяпти.

    Делегациямиз иштироки Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ваֿ “Миллий ПР-маркази” давлат унитар корхонаси томонидан ташкил этилган. Кўргазма давомида етакчи халқаро сайёҳлик компаниялари томонидан оммабоп йўналишлар бўйича энг яхши таклифлар тақдим этилади, барча соҳа ва сегментларда туризмни ривожлантириш стратегияси ва дастурлари бўйича тажриба ва фикр алмашинади.

    Кўргазма давомида делегациямиз вакилларининг Туркия ва бошқа мамлакатлардаги йирик сайёҳлик компания ва ташкилотлари билан “B2B” форматида ўтказган ишбилармонлик учрашувлари Ўзбекистон ишбилармон доиралари ва хорижий ҳамкорлар ўртасида бевосита алоқаларни ўрнатиш имконини беради.

    Халқаро кўргазма кунларида делегациямиз аъзолари янги сайёҳлик маҳсулотларини намойиш этади, шунингдек, жорий йил ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган ТХТЯ-2024 Тошкент халқаро туризм ярмаркасида иштирок этиш юзасидан мамлакатлар ва йирик ташкилотларнинг ҳамкорларини жалб этиш бўйича музокаралар ташкил этадилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Маълумот учун: EMITT ҳар йили Истанбулда ўтказиладиган Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасидаги энг йирик халқаро туризм ва саёҳат кўргазмаси ҳисобланади. Дунёдаги энг йирик бешта сайёҳлик кўргазмаларидан бири сифатида EMITT ҳар йили дунё бўйлаб сайёҳлик хизматлари компаниялари ва йўналишларидан янги ва қизиқарли саёҳат имкониятларини излаётган ўн минглаб соҳа мутахассислари ва сайёҳларни ўзига жалб этади. Кўргазма Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, TOBB, Турк Ҳаво Йўллари, Истанбул муниципалитети томонидан қўллаб-қувватланяпти.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates