Етти иқлим талабгор бўлаётган Олтиариқ узумлари!

    Агросектор 18 июл 2021 4708

    Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ўз узумчилик мактабини яратган ҳудуд сифатида танилган.

    Вилоятдаги 7 834 гектар узум боғларидан 1 498 гектари айнан Олтиариқ туманида жойлашган. 2021 йилда кутилаётган 153 880 тонна узум ҳосилининг 43 784 тонна қисми ҳам Олтиариқ туманида етиштирилиши режалаштирилган.

    Яна бир эътиборли жиҳат куни кеча Фарғонада бошланган узум экспортида ҳам олтиариқлик меҳнаткашлар ташаббусни қўлга олди.

    Чунки, Олтиариқ узумларига хорижий давлатларда талаб катта бўляпти. Шунинг учун эртапишар узум турлари пишиб етилиши биланоқ хорижга экспорт қилиш бошлаб юборилган. Экспорт жараёнлари қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Россия, Украина, Польша каби давлатларга қаратилган.

    Хусусан, Муроджон Ҳусановга тегишли 500 тонна сиғимга эга совутгичларда йиғилган узумлар юк автомобилларига ортилиб, экспортга тайёрланаётганига гувоҳ бўлдик.

    «Бу гал қозоғистонлик харидорларга маҳсулотларни етказиб бермоқчимиз. Муҳими кўплаб юртдошларимиз мавсумда иш билан банд», — деди иш юритувчи Музаффар Мусаев.

    Янгиараб қишлоғида яшовчи 80 ёшни қоралаган Иброҳим ота Йўлдошев яратган боғ кўрган кўзни яшнатади. Ҳавасингизни келтиради.

    Отахоннинг эса ҳар бир сўзи ҳикмат. Ўтаётган кунга шукроналик, эртанги кунга умид билан тўлиб тошган. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар кексаларимиз орзу-истакларига ҳамоҳанг тарзда кечаётгани янада қувонарли. Иброҳим ота Йўлдошев каби меҳнаткаш, фидойи боғбонлар яратган «Фарғона тажрибаси», Олтиариқ узумчилик мактаби элимиз дастурхони тўкин, халқимиз турмуш шароитлари фаровон бўлишига хизмат қиляпти.

    Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates