ФНҚИЗ маҳсулот юборишни рақамлаштиради

    Рақамлаштириш 22 декабр 2022 1520

    Замонавий технологиялардан фойдаланиш орқали ФНҚИЗ технологик жараёнларнинг янги босқичига чиқишга эришяпти.

    Бугунги кунда корхонанинг барча ресурслари истеъмолчиларни арзон ёқилғи, хусусан, бензин билан таъминлашга қаратилган.

    Ишлаб чиқариш ва маҳсулот юборишнинг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида 2022 йил декабрь ойининг биринчи ўн кунлигидан бошлаб Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида «SAP S/4 Hana» дастурий таъминоти асосида Корпоратив ахборот тизимида электрон ҳужжат айланиши орқали юкларни жўнатишнинг автоматлаштирилган жараёни ишга туширилди. Бу мижозлар билан ўзаро алоқада бўлган бўлим учун маҳсулот юбориш жараёнининг барқарорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

    Амалга оширилган автоматлаштириш жараёни бир қатор афзалликларни беради. Юк ҳужжатлари энди QR код билан чоп этилади. Унинг ичида юк ҳақидаги барча маълумотлар бир жойда рақамли тарзда жамланади. QR код ёрдамида мутахассис мобил телефондан юкни жўнатиш ва унга масъул бўлган шахслар ҳақидаги барча маълумотларни кўриши мумкин.

    Бундан ташқари, ушбу автоматлаштириш жараён жорий этилиши билан ҳар бир автомобиль уларга бериладиган электрон талон орқали заводга киради. Юк ташиш ҳолатини онлайн тарзда кузатиш, бу жараённинг ҳар бир босқичини барча иштирокчилар томонидан масъулият билан амалга оширишига замин яратади.

    Амалга оширилган тизим маҳсулотларни жўнатиш билан боғлиқ юзага келадиган муаммолар зудлик билан бартараф этиш имконини беради ва қоғоз ҳужжатлар сонини кескин камайтиради. Тизимдаги барча маълумотлар инсон омили иштирокисиз амалга оширилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    «Ушбу жараён завод менежментига дунёнинг исталган нуқтасидан, онлайн тарзда заводдаги жараёнларни кўриш ва кузатиш имконини беради. Ҳозирда завод томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича кейинги қадамлар белгиланган», — деди бизнес жараёнларини автоматлаштириш бўйича директор ўринбосари Наталья Альшаникова.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates