Навоийда “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари кунлари бўлиб ўтди

    Долзарб 17 ноябр 2023 2099

    Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида ўтказилган тадбирда талаба-ёшлар, университет профессор-ўқитувчилари, "Янги Ўзбекистон" ва "Правда Востока" газеталари бош муҳаррири Салим Дониёров, таҳририятнинг бир гуруҳ ходимлари иштирок этди.

    Самимий, очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда Таҳририят фаолияти, ахборот хуружи кун сайин авж олаётган, дунёда хавфсизликка таҳдид кезиб юрган бир шароитда холис ахборотга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам кучаяётгани ҳақида фикрлашилди.

    Учрашувда янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс ғоясини амалга ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар қилинаётгани ҳақида ҳам сўз борди. Давлатимиз раҳбари бу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг ҳам алоҳида ўрни борлигини ҳамиша таъкидлаб, эътироф этиб келади. Шу маънода, бугун журналистлар олдида жуда катта вазифалар турибди.

    “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва уларнинг ёрқин самараси, халқимиз қувончи, дарду ташвишларини кўп сонли ўқувчиларга етказиши туфайли ўтган қисқа давр мобайнида катта аудиторияни қамраб олгани, таҳлилий-танқидий мазмундаги мақолалар билан бугунги ислоҳотлар натижадорлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани алоҳида тилга олинди.

    Таҳририят бугун нафақат газета чоп этади, балки интернет, ижтимоий тармоқларда ҳам замонавий, катта имкониятларга эга технологиялар ёрдамида фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, www.yuz.uz веб-сайти, yuz_official телеграм канали, инстаграм, ютуб, фейсбук каби платформаларда ҳам ўз ўқувчиларига эга. Бу платформаларда тезкор ахборотлар, таҳлилий материаллар, видеоинтервьюлар, суҳбатлар бериб борилади ва уларни ҳар куни юз минглаб ўқувчилар кузатиб боради. Шунингдек, таҳририят ходимлари бир вақтнинг ўзида интернет телевидение йўналишида ҳам иш олиб бормоқда. Улар долзарб мавзуларда таҳлилий суҳбатлар уюштириб, интернет орқали ўқувчилар эътиборига тушаётгани ҳам бор гап.

    Таҳририятнинг алоҳида бир хусусияти мамлакатимиздаги энг кекса нашр – “Правда Востока” ва энг ёш нашр – “Янги Ўзбекистон” газеталари бирлигида ҳам кўзга ташланади. Бу янги Ўзбекистонда тарихга ҳурмат руҳи қадрланаётгани ва янгиланаётган жамиятимизнинг улуғвор қиёфасини яратишда илғор тажрибалар уйғунлашаётганидан далолат беради.

    Учрашув сўнггида талаба-ёшлар ва устозларга таҳририятнинг эсдалик совғалари улашилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates