Непал: кўчки, чақмоқ, сув тошқини оқибатида 28 киши ҳаётдан кўз юмди

    Непалда сўнгги 16 кун ичида муссон ёмғири ва момақалдироқ туфайли юзага келган кўчки, чақмоқ ва тошқинлар оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Himalayan Times газетаси хабар берди.

    Нашр маълумотларига кўра, табиий офат мамлакатнинг 77 та туманидан 33 тасига зарар етказди, кўчкилар оқибатида 14 киши, яшин уриши туфайли 13 киши ҳаётдан кўз юмди, 1 киши сув тошқини оқибатида чўкиб кетди, 24 киши жабрланди.

    Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича миллий бошқарма вакили Дижан Бхаттараининг нашрга маълум қилишича, энг кўп қурбонлар 25 ва 26 июнь кунлари қайд этилган, ўшанда 9 киши яшин уриши ва яна 9 киши кўчкидан ҳалок бўлган.

    Непалда 10 июнь куни кучли муссон ёмғири ёға бошлади. Бу даврда табиий офатлар билан боғлиқ жами 147 та ҳодиса қайд этилди, деб хабар беради report.az.