Озарбайжон президенти “Ўзбекнефтгаз” АЖ стенди билан танишди

    Энергетика 1 июн 2023 1259

    Жорий йил 31 май, 3 июнь кунлари Озарбайжонда Боку энергия ҳафталиги доирасида “Каспий нефть ва гази – Caspian Oil&Gas” 28-халқаро кўргазмаси, “Энергетика ва яшил энергия – Caspian Power” 11-халқаро кўргазмаси ҳамда Баку энергетика форуми ўтказиляпти.

    Ушбу Каспийбўйи минтақасининг энергетика соҳасидаги йирик тадбирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам иштирок этяпти.

    Боку энергия форуми доирасида ўтказилаётган “Каспий нефть ва гази” кўргазма ва анжуман соҳа етакчи мутахассисларининг учрашув платформаси бўлиб, унда нефть, газ ва энергетика соҳасида давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича меморандумлар, битимлар ва шартномалар имзоланади. Тадбир иштирокчилари рўйхатидан жаҳоннинг нефть ва энергетика соҳасидаги етакчи компаниялари жой олган.

    Тадбирнинг очилиш маросимида иштирок этган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ушбу халқаро кўргазма-конференция қарийб 30 йилдан буён Озарбайжонга ўз салоҳиятини сармоядорларга намойиш этишда ёрдам бериб келаётганлигини эътироф эди.

    Кўргазманинг биринчи кунида Озарбайжон раҳбари экспозициялар, жумладан Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасига бағишланган “Ўзбекнефтгаз” АЖ стенди билан ҳам танишди.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев билан бўлган учрашувда “SOCAR” давлат нефть компанияси иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар икки давлат муносабатларини барқарор ривожлантиришга асос бўлаётганлигини таъкидлади.

    Кўргазма доирасида ўтказиладиган анжуманда нефть ва газ конларини ўзлаштириш, қудуқларни қуриш ва улардан фойдаланиш, бурғилаш, ускуналарни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва техник хизмат кўрсатиш, қувурларни ўрнатиш ва хавфсизлик тизимларини таъминлаш, маҳсулотларни қайта ишлаш, углеводородларни ташиш каби мавзуларда маърузалар тингланди ва муҳокамалар ўтказилди, деб хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates