Евроосиё гуруҳининг 40-ялпи мажлиси ҳафталиги доирасида ўтказилган ушбу форумда Беларусь, Россия Федерацияси, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғиз, Ўзбекистон, Хитой ва Ҳиндистон парламентлари ҳамда молиявий разведка бўлинмалари вакиллари иштирок этди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров иштирок этди.
Мазкур форум давомида инновациялар ва янги молиявий технологияларни жорий этиш билан боғлиқ жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфларини, шу жумладан виртуал активларга оид қонунчиликни тартибга солиш бўйича тажриба алмашилди.
Тадбир якунида Форум иштирокчилари томонидан энг қизиқарли маъруза ва саволлар фаол муҳокама этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.