Сирдарёда генетик марказ фаолияти йўлга қўйилади

    Саломатлик 20 апрел 2023 1431

    Сирдарёда болаларда учрайдиган генетик касалликларни аниқлаш ва ташхислашга ихтисослашган марказ фаолияти йўлга қўйилади.

    Ўзбекистон-Хитой қўшма лойиҳаси доирасида ишга туширилиши режалаштирилган генетика маркази йилига 5 минг нафар чақалоқларда 48 турдаги скрининг текширувларни ўтказиш, чақалоқларда туғма ва ирсий касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва даволаш имконини беради.

    —Хитойда, қолаверса дунёдаги кўпгина мамлакатларида болаларда учраётган генетик касалликларни аниқлаш ва ташхислашда ўз нуфузига эга бўлган «BGl Genomies» компанияси билан инновацион лойиҳалар асосида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганмиз, —дейди Олий таълим, фан ва инновация вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова. — Сирдарёга тақдим этаётган янги лойиҳамиз ногиронликка сабаб бўлувчи генетик касалликларни аниқлашга ва ташхислашга мўлжалланган бўлиб, генетик касалликлар сабаб ногирон бўлиб қоладиган болалар сонини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради.

    Шу мақсадда, вилоятга ташриф буюрган «BGl Genomies» Хитой компаниясининг МДҲ давлатлар бўйича вакили Жун Ченг хоним Олий таълим Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги «Она ва бола» скрининг марказига ташриф буюрди.

    Улар у ерда, марказ фаолиятини кўздан кечириб, болаларда учраётган генетик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва ташхислаш юзасидан Сирдарёда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, келгусида генетика соҳасини Сирдарёда ривожлантириш, 48 турдаги генетик касалликларни аниқлаш ва ташхислашга ихтисослашган марказ фаолиятини Давлат хусусий шерикчилик асосида йўлга қуйиш масаласи юзасидан Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизими вакиллари билан фикр алмашди.

    Ғулом Примов,

    Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates