Бу ҳақда Хитойнинг Аэрокосмик фан ва технология корпорацияси (CASC) маълум қилди.
WeChat ижтимоий тармоғидаги саҳифада айтилишича, сунъий йўлдошлар Пекин вақти билан соат 02:30 да Тайюань космодромидан (Шаньси шимолидаги) CZ-6 ракетаси (“Чанчжэн-6”) ёрдамида ҳавога кўтарилди. Бу “Чанчжэн” типидаги ташувчининг 534-парвозидир.
Сунъий йўлдошлар автоном ҳайдаш технологиялари ва Хитойнинг Geely автомобилсозлик компаниясининг автомобиллараро алоқа хизматларини тақдим этиш тизимини синовдан ўтказиш учун ишлатилади. Бундан ташқари, улар океанларни кузатиш учун мўлжалланган. Лойиҳани 2022 йил июнь ва 2024 йил февраль ойларида бир хил номдаги фазовий кемаларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳини учирган CASC шўба корхонаси – CGWIC компанияси амалга оширмоқда, деб хабар беради report.az.