Хитой компанияси Ўзбекистонда электромобилларни қувватлаш қурилмалари ўрнатади

    Энергетика 21 декабр 2023 1104

    Хитой компанияси билан Ўзбекистонда электромобилларни қувватлаш қурилмалари ва технологияларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.

    Жорий йил 15-16 декабрь кунлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ва Хитой Халқ Республикасининг “Henan Suda” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Унда Ўзбекистонда электромобилларни қувватлаш қурилмалари ва технологияларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш муҳокама этилди.

    Учрашув давомида Ўзбекистонда энергия тежамкор технологиялар ва электромобилларни қувватлаш қурилмалари ҳамда технологияларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates