Хитойда энг кичик динозаврнинг излари топилди

    Мутахассислар дунёдаги энг кичик динозаврнинг изларини топишди. Хитойнинг Ганьсу вилоятида ноодатий кашфиёт амалга оширилди.

    Маҳаллий музей ходимлари кучли ёмғирдан кейин “Люцзяся” давлат геологик динозавр боғида бешта тошга айланган изларни пайқашди. Уларнинг ўлчамлари 1 дан 3 сантиметргача.

    Тош устида уларнинг излари сақланиб қолган. Мазкур излар кичик динозаврлар сув яқинида, турли хил сув қушлари билан ёнма-ён яшаганидан далолат бермоқда.

    Излар бўр даврига тегишли. Улар дунёдаги энг кичик динозавр изларидан бири сифатида тан олинди.

    Илгари кичик динозаврларнинг излари Сичуань дарёси ҳавзасида, Шаньдун вилояти ва Жанубий Кореяда топилган эди. Бу турлар кенг тарқалган деб тахмин қилиш мумкин, деб хабар беради mir24.tv.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates